Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирон бир қавм ҳидоятда бўлганидан сўнг адашса, бунинг жазосига – уларга талашиб-тортишиш берилади», дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар: «Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар.
Аммо мен такфир қила олмайман… Аммо мен такфир қила олмайман…
بسم الله الرحمن الرحيم
Шайх имом Ҳамд Ибн Али Ибн Аътиқ роҳимаҳуллоҳга савол берилди:
Бир тарафдан Исломни қабул қилиб ва унга муҳаббат қилаётган, лекин бошқа тарафдан ширк содир қилаётганларга душманлик қилмасдан ёки душманлик қилса ҳам такфир қилмасдан ёки «мен мусулмонман» лекин ким «лаа илааҳа иллаллоҳ» ни талаффуз қилаётган бўлса, бас, мен уни такфир қилолмайман эҳтимол у билмасдан қилаётгандир», деяётганлар ҳақида нима дейсиз?
Имом жавоб бериб шундай дейди:
Инсон мусулмон бўлиши учун Исломни тўлиқ қабул қилиши ва тўлиқ унга амал қилиши шартдир. (Яъни тавҳид асосларига тўлиқ эътиқод ва амал қилиши вожибдир)