Ўтган кунлар ўхшаб кетади тушга,Эслатиб қўяйин сенга қай бирин?Бардошинг етарми мени тинглашга—Иккимиздан қолган хотира ширин.Ёдингдами, юлдузли тун қўйнида?!Аҳдлашгандик сокин сойнингбўйида,Энди мана, айрилиқнинг сўнгида —Иккимиздан қолган хотира ширин.Ортда қолиб кетди қучоқ очишлар,Муҳаббатдан сўзлаб ширинкулишлар,Ишқ оловда пинҳонароқ ёнишлар—Иккимиздан қолган хотира ширин.Қўлларимиз билан силаб майсани,Ўзлаштирар эдик ишқнингдарсини...Энди тузатолмай дилнинг дарзини—Иккимиздан қолган хотира ширин.Наҳот биздан юракларда додқолди,Ширин туйғу, ширин орзу, ёдқолди,Дилда армон номли бир фарёдқолди —Иккимиздан қолган хотира ширин.Шундай хотира-ки,осмонларга тенг,Шундай хотира-ки, саҳролари ке