Самира.
Гуноҳларингиз кечирилишини, солиҳ амалларингиз кўпайишини ва юксак даражаларга эришишни хоҳлайсизми? Соғ-саломат, хотиржам бўлиш, қалб ҳаловатига етишишни истайсизми? Солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-давлат ва кенг ризқни-чи? Ким ҳам истамайди?.. Унда кўп истиғфор айтишни одат қилинг. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг буйруғи: “Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур...” (Ҳуд, 3). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия этадилар: “Ким истиғфорни чинакамига, доимий айтса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан қутулишни насиб қилади. Уни ўйламаган жойидан р