Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Мени бир амалга йўллаб қўйингки, агар уни қилсам, жаннатга кирайин», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга бирор нарсани шерик этмасдан ибодат қиласан, фарз намозларини ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва рамазон ойи рўзасини тутасан», дедилар. Шунда у киши: «Жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, бу айтилган нарсалардан ошириб ҳам, камайтириб ҳам юбормайман», деди. У киши орқасига қайтиб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишига қараш хурсанд қилса, мана бу кишига