ТУСАТДАН КЕЛИБ ҚОЛАДИГАН ЎЛИМ!
_________________
.
▪️Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам: тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
.
▪️Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи (Аллоҳга қасам), ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз