Қуёшдан сўрашибди:
Сенинг ҳароратингдан зўроқ ҳарорат борми?
Бор——-жавоб берди Қуёш——она меҳри менинг тафтимдан ҳам кучлироқ.
Ўлимдан сўрашибди: Сенга бас келадиган куч борми? Бор-дебди ўлим-Она меҳри мени ҳам чекинтиради.
Дарёи азимдан сўрашибди: Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда? Бор-дебди Дарёи азим.Она меҳри мендан кучлироқ.
Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади дарёни жиловлай олади.Қуёш – ҳароратини, ой нурини, ҳаёт гўзаллигини онадан олган.
Табиат таровати гуллар иси,ҳаёт нашидасидан инсон кўркамлиги,одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати бари-бари онаизордан...