Шафоат қилувчи Китоб
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят
қилади: “Қиёмат куни Қуръон келади ва: “Эй Раббим, уни (яъни, Қуръон ўқиган
бандани) кийинтиргин!” дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра:
“Эй Раббим, унга зиёда қилгин!” дейди. Бас, унга каромат либоси
кийдирилади. Сўнгра (Қуръон): “Эй Раббим, ундан рози бўлгин!” дейди. Бас,
(Аллоҳ) ундан рози бўлади. Сўнг (Қуръон соҳибига): “Ўқи ва кўтарилиб
боравер”, деб айтилади. Бас, (Аллоҳ) ҳар бир оят учун бир ҳасана (даража)
зиёда қилади” (Термизий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий “Шуабул-иймон”да
ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Абу Солиҳдан ривоят қилинади: “Мен Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу: “Қ