Йиғламасам керак энди ҳеч қачон ,
Яқин йўламаса керак ситамлар ,
Мен сизга ишонган соддаман , нодон
Энди тушиняпман сизни одамлар.
Кўкка учиб кетдим сўзларингиздан ,
Меҳр кутиб ўтдим кўзларингиздан ,
Ечилди ниқоблар юзларингиздан ,
Энди тушиняпман сизни одамлар.
Яхши ю , ёмон ким англай олмадим ,
Яхшилик қилишдан ҳеч хам толмадим ,
Онамга нега мен қулоқ солмадим ?
Энди тушиняпман сизни одамлар.
Товоним қонталаш тиконингиздан ,
Дуст деманг кетаман маконингиздан ,
Нега безорсиз а , ёмонингиздан ?
Энди тушиняпман сизни одамлар.
Даврага чорламанг , излашлар ёлғон ,
Ёлғон меҳр берманг , сизлашлар ёлғон ,
Ортимдан айёра бўзлашлар ёлғон ,
Энди тушиняпман сизни одамлар.