Она... Шу сўз... 3 харфдан, ҳа, атиги, 3 харфдангина иборат оддийгига сўз! Лекин мана шу оддийгина сўз замирида олам-олам маъно, тоғдай улкан сабр-у қаноат, қоядай мустаҳкам ирода, матонат мужассам! Сен унинг меҳр уммонида сузасан, севинч булоғининг муҳаббат сувларидан қониб-қониб ичасан! Кейин эса... Кейин эса тоғлар ҳам кўтаролмайдиган, устига тушса ерга эгиладиган залворли юкингни Унинг елкасига ортасан! Шу юкни кўтарган елкалари оғримайди - дили оғрийди. У жим кўтаради! Индамайди - чидайди! Она... Шу сўз! 3 харфдан, ҳа, атиги 3 харфдангина иборат оддийгина сўз! Лекин мана шу оддийгина сўзни вақтлар келади айтишга имкон қилолмай қоласан. Аввал бошда ёш эдинг, ҳеч нимани билмасдинг, "она"л