Йиғламанг синовлар ёғса пайдарпай,
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай,
Йиғланг шаҳодатсиз тўхтаса забон,
Йиғланг ажал етса ҳам кирмаса иймон.
***
Йиғламанг тухматлар бошингиз эгса,
Номард отган пайкон нишонга тегса,
Йиғланг залолатга юз тутса замон,
Йиғланг ажал етса ҳам кирмаса иймон.
***
Йиғламанг беш кунлик дунё ишига,
Йиғламанг иймонда кетган кишига,
Йиғланг ўғил отани бағрин этса қон
Йиғланг ажал етса ҳам кирмаса иймон.
***
Йиғламанг севган ёр айласа жафо,
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо,
Йиғланг динмизни хўрласа нодон,
Йиғланг ажал етса ҳам кирмаса иймон.
***
Йиғламанг сизни тарк этганда омад,
Йиғламанг савдодан топмай даромад,
Йиғланг қазо бўлса, аср, шом, хуфто