Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради: — Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин; — Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади; — Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди; — Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар; — Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ; — Энг катта хатоси, хотини борлигидадир; — Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта. — Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар; — 20 ё