Юрагингиз занжирлаб,
Қалбимга кирма дейсиз,
Ранжитмадим атайлаб,
Борим шу нима дейсиз.
Шартакиман, шаддодман,
Ёлғончиликдан ётман,
Ҳафа қилдим наҳот - ман,
Борим шу нима дейсиз.
Айтай бир ҳақиқатни,
Хушламам, хиёнатни,
Билмайман хушомадни,
Борим шу нима дейсиз.
Мен сизга қарасам бас,
Юракда бошланар рақс,
Бу енгилтаклик эмас,
Борим шу нима дейсиз.
Не бўлар бир йилдан сўнг,
Кўнмасангиз кўча кенг,
Қуюларман тўйдан сўнг,
Борим шу нима дейсиз.
Тилло ни ғамин еманг,
Уни хато тушунманг,
Фақат, ўзгаринг деманг,
Борим шу нима дейсиз.