Номус ила ори бўлмас,
Отасини йиғлатганни.
Дастурҳонда нони бўлмас,
Отасини йиғлатганни.
Отага доим сўзлагин оз,
Насиҳатин қулоққа ос.
Озорланар,ишинг юрмас,
Отасини йиғлатганни.
Сўзларингда маъно бўлмас,
Нон ошингни таъми бўлмас.
Маракада ўрнинг бўлмас,
Отасини йиғлатганни.
Ота қарғиш ўткир олмоз,
Текса агар етмай қўймас.
ОЛЛОҲ ҳам паноҳ бермас,
Отасини йиғлатганни.
Кўзларини нури бўлмас,
Юрагини қўри бўлмас.
Хатто шайтон одам демас,
Отасини йиғлатганни.
Тирик тани ўлик бўлар,
Қад-қавмоти эгик бўлар.
Ҳурмат оти изза бўлар,
Отасини йиғлатганни.