Этибор бермайсиз, куйинмайсиз хам
Севилмас кунглимни утга ташласам,
Хатто борлигимни сезмайсиз эркам,
Майлими мен сизни севиб яшасам.
Сизга раво курмай кайгуларимни,
Дил тубига кумиб орзуларимни,
Хеч кимга сездирмай туйгуларимни,
Майлими мен сизни севиб яшасам.
Узимни гох Машраб, гох Мажнун билиб,
Телба юрагимни кунда минг тилиб,
Хар тонг борингизга шукурлар килиб,
Майлими мен сизни севиб яшасам.
Бундай фидойилик курмаган башар,
Севарман энг сунгги кунимга кадар,
Мени балолардан шу севгим асрар,
Майлими мен сизни севиб яшасам.
Ёркинжон Хакимов.