Йигит боши хам булмасин хеч,
Хурмат килинг кам булмасин хеч.
Уйим жойим дейди эр асли,
Жуфтингизни асранг аёллар.
Агар бокса узга санамга,
Айтинг айбдор узимманда,
Хожат колмас шунда аламга,
Жуфтингизни асранг аёллар.
Дунёларни хадя килгум деб,
Кулиб бокинг юзга бериб зеб,
Киёматли хамрохимсиз деб,
Жуфтингизни асранг аёллар.
Хечам килманг уларни хафа,
Булар йулдош бир умр сизга,
Фарзандларим отажониси денг,
Жуфтингизни асранг аëллар,
Каранг ишлар келар у бетиним,
Уйлар оиласин фарогатини,
Болам чакам деб терар ризкин,
Жуфтингизни асранг аëллар.
Базм туйларга борасиз ясаниб,
Эр олдига хам чикинг ясаниб,
Шунда киë бокмас бошкаларга,
Жуфтингизни асранг аëллар.
из интернет.