Бугун тонгнинг отмоклиги амримахол,
Бугун йиглаб уйгонади Узбекистон,
Юракнинг хар зарбасида битта савол,
Бизни ташлаб кетдингизми жон Отажон,
Гурсиллаган кадамингиз кайда энди,
Кулиб турган кузларингиз курмок армон,
Юрт Отаси жаннат деган жойда энди,
Бугун йиглаб уйгонади Узбекистон!
Бел боглайди миллион-миллион углонингиз,
Фигонлардан тарс ерилиб кетар осмон,
Обод булсин энди охир маконингиз,
Сунги йулга кузатади Узбекистон,
Улим хакдир, Сизни оллох сураб олди,
Каранг Ота куз ешларим алвон-алвон,
Бузрукворим, сиздан буюк мерос колди,
Юрагига кумар сизни Узбекистон!