Сен кетсанг кенг дунё тор
бўлар менга,
Сен қолиб, армонлар ёр бўлар менга.
Хаёлинг бир баланд дор бўлар менга,
Тақдир қон йиғлатди, йиғлатгин сен
ҳам. Сен кетсанг ошиғинг ўлмоғи аниқ,
Муҳаббат сочларин юлмоғи аниқ.
Рақиблар яйрашиб кулмоғи аниқ,
Тақдир қон йиғлатди, йиғлатгин сен
ҳам.
Наҳот келар йўлинг кутса бировлар, Наҳот қўлларингдан тутса бировлар.
Наҳот кўзларингдан ўпса бировлар,
Тақдир қон йиғлатди, йиғлатгин сен
ҳам.
Кетсанг мени қарғаб, мендан безиб
кет, Кўксимга мажнун деб, ўйиб чизиб
кет.
Жисмимни босиб ўт, янчиб эзиб кет,
Тақдир қон йиғлатди, йиғлатгин сен
ҳам.
Бу золим дунёнинг жафоси дегил, Ё тақдир азалнинг хатоси дегил.
Бемаҳал севгининг жазоси дегил,
Т