Йиғламайман, йиғламай нечун, Алам қолди дилимда фақат! Аза тутдим бугун сен учун, Кечирмайман сени муҳаббат! Қилт этмадинг, қимирлади жон, Саховатинг эдими хижрон, Унутмагин энди ҳеч қачон, Кечирмайман сени муҳаббат! Қайтишимни майли минг йил кут, Мен қайтмайман, майли аза тут, Унут мени, исмимни унут, Кечирмайман сени муҳаббат! Майли бозор, майли зор бўлсанг, Майли бахтсиз, бахтиёр бўлсанг, Бу дунёда агар бор бўлсанг, Кечирмайман сени муҳаббат! Йиғламайман, мен йиғлаб бўлдим, Яна бироз чидагина тоқат. Сен ўлдингми ёки мен ўлдим, Кечирмайман сени муҳаббат!