Ишк бу телбаликдир балки афсона,
Ёким телбаликка қилинган хавас,
Армонга дўст бўлдим, ғамга дугона,
Мен кўнгил ахтардим мухаббат эмас..
Йўллар йўлатмаган манзилинг олис,
Соғинчга эш бўлдим орзуларгамас,
Тўкилар хар лахза хисларим ожиз,
Мен кўнгил ахтардим мухаббат эмас..
Тумонат ичида яшасанг якка,
Дунёнинг чеки йўқ. Туюлар қафас,
Ёлвордим хар лахза. Бебош юракка,
Мен кўнгил ахтардим. Мухаббат эмас..
Ишқ недир самовий бир хиснинг акси,
Азоби жон кадар.. Ёзғирмагин бас...
Бу инъом илохий неъматдир шаксиз,
Мен КЎНГИЛ ахтардим.. Мухаббат эмас.