Беркиниб бўлмайди, кўзимдан қочиб,
Кўзларим кулмайди, сўзимдан қочиб.
Қайга ҳам борардим узимдан қочиб?
Ёлғизим мен сизни соғинганим рост.
Сабримнинг туғони бузилди бугун,
Хижроннинг фиғони чўзилди бугун.
Ғурурим жонимдан узилди бугун,
Ёлғизим мен сизни соғинганим рост.
Ёнаман, куксимга осилган қуёш,
Шеърларим лавхига сочилган қуёш.
Бугунги хатимнинг безаги кўз ёш,
Ёлғизим мен сизни соғинганим рост.
Йиллардан сўрасам, қайтармас вақтим,
Ёлғончи ҳисларга берганман нақдим,
Сизни бахт дейму ё, йўқотган бахтим?
Ёлғизим мен сизни соғинганим рост.
Ёмғирлар беркитар юзимдан ашким,
Томчилаб тугашга шайланар ишқим.
Наҳотки билмайсиз кўзимдан рашким?
Ёлғизим мен сизни соғинганим рост.
Севгидан қол