Бегона қўнғироқ
Кунларнинг бирида бегона телефон номердан қўнғироқ бўлди, гўшак кўтарганимида нариги тарфдан: -Дада , мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! - деган кичкина қизболанинг умидли, махзун овози эшитилди.Беиҳтиёр кулимсирадим: “Болакай, адашдинг, номерни хато терган кўринасан, ” деб телфонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам милионлаб шунақа ширинтойларнинг биридирда деб қўйдим. Аммо кутилмаганда яна ўша телефон номеридан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша номердан ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар:- Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим! - ўша сўзлар. Телефон ўчирилгач яна қа