🔶 LATIFAUZ 🔶 N1!: Бир йигит дарё бўйига чўмилишга келибди. Қараса, ён-атрофда ҳеч ким йўқ. Ялонғоч бўлиб чўмилмоқчи бўлибди-да, кийимларини қирғоққа ечиб, сувга шўнғибди. Қайтиб чиқиб қараса, қирғоқда кийимларини олдида бир қиз ўтирганмиш. Йигит нима қилишини билмай, сув ичида сузиб юраверибди-юраверибди. Музлаб қолай деган йигит охири дарё тубидан эски бир тоғорани топиб чиқибди. Тоғора билан ўзини бироз беркитиб, пана қилибди-ю, қизнинг ёнига борибди: — Яхши қиз нима ўқияпсиз? — Китоб! — Қандай китоб экан? — Мантиқ! — Мантиқ нима ўзи? — Мантиқий фикрлаш тўғрисидаги фан мантиқ дейилади. Одамни нима ҳақида ўйлаётганини осонгина топиш мумкин. — Унақада айтинг-чи, ҳозир мен нимани уйлаяпман.