Ўйнаб, кулиб юрган пайтларим, Узоқ бормай, келди дардларим, Кимга айтай, ғамли оҳларим, Қайлардасиз айтинг, Онажон. Бир-зум ортга қайтинг Онажон. Онанг, ожиз дейдилар менга, Дардим айтай, Онажон кимга, Ёруғ куним айланди, тунга, Бир-зум, келинг кўрай Онажон. Дийдорлашиб, тўяай Онажон. Ҳувуллайди катта, кашонам, Ҳақоратлар, қилар қайнонам, Сиз эдингиз менинг, пинҳонам, Ғамдан, халос этинг Онажон. Бир-бор келиб, кетинг Онажон. Етимча деб, кунда қарғайди, Ҳар-гапида бағрим, тиғлайди, Кўнглим ўксиб, ўксиб йиғлайди, Қайлардасиз айтинг, Онажон. Бир-зум ортга қайтинг, Онажон. Қани эди, бир сирдош, топсам, Йиғлаб, йиғлаб дардимни айтсам, Сиз бўлсангиз, қучибла ўпсам, Менга дардкаш сизсиз Онажон. Шун