Қулоқ тутгин биродар, айтай сенга ҳикоят,
Шояд эшитиб буни, топгайдирсан ҳидоят.
Ўлим келиб тўсатдан, бир йигит барвақт ўлди,
Гуноҳлари кўп экан, қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтдт орадан, йигит қийноқда ётар,
Кўтарилмас азоблар, кундан кун бўлар баттар.
Аммо бир кун қабрга келди икки фаришта,
Зулмат босган бу қабр, бирданига ёришди.
Фаришталар дедилар: "Битди қабр азоби,
Энди сизга бўлмагай,, Аллоҳнинг ҳеч бир ғазаби.
Бу совғалар сиз учун, бўлсин сизга муборак.
Бизларнинг келишимиз, сизга жаннатдан дарак".
Йигит деди: "Малаклар, сизлар шошиб қолибсиз,
Лойиқмасман совғага, сиз адашиб келибсиз.
Орзуларим кўп еди, ўлиб кетдим армонда,
Лойиқмасман совғага, қилманг мени шарманд