Осмон ҳам торайиб қолгандек гўё,
Дилим ҳам чўкди-ку армон қарига.
Юлдузлар барини кўрдилар рўё,
Севгимни кўмайми кўнгил қабрига.
Қалбдаги орзулар армонга толди,
Охирги саволим ҳам жавобсиз қолди.
Бизни соғинади энди баҳорлар,
Тоғдаги лола-ю, қизғалдоқ билан.
Қумсаб соғинади энди булбуллар,
Бизга аталган ўша куйлари билан.
Қалбдаги орзулар армонга толди,
Охирги саволим ҳам жавобсиз қолди.
Бунчалар қийнайсан, йиғлайсан юрак,
Қалбимда қолгани сенга шу тилак.
Сенсиз дунёлар менга не керак,
Ҳаёлингда яшайин сени эркалаб.
Бахтли бўл, мендан шу тилак қолди,
Охирги саволим ҳам жавобсиз қолди.