Мусофирлик осон эмас..
Мусофир юртларда юрибман мана,
Тушларимга киринг меҳрибон Она.
Оқарган сочимни силаб, сийпалаб,
Бир бора болам деб эркаланг яна.
Совуқда қалтираб қўлларим қотди,
Кўзларим юмилмай яна тонг отди.
Узоқ-узоқларга термулиб туриб,
Онажон кўзимдан яна ёш оқди.
Яхшиман дейману мажбур иршайиб,
Совуқда юрибман белим қийшайиб.
Йигирма, ўттизта тўпланиб олиб,
Ётибмиз кўрпасиз Она чумшайиб.
Бу ернинг қишлари бўлар ўзгача,
Ҳар куни ёғаркан қор тиззагача.
Соғ-омон чиқсам гар қишдан қутулиб,
Онажон қайтаман насиб кузгача.
Баъзида кетади нонимиз куйиб,
Чидайман тишимни, тишимга қўйиб.
Мусофир бўлмоқлик эмаскан осон,
Овқат ҳам емайман Онажон тўйиб.
Соғиндим сиз ёпган ширмойли нонн