Ўзбек Аёли! Бир аёлки - уйғониб сахар,
Рўзғорини ўйлаб ҳар махал,
Тин олишни билмай бир сафар,
Ёнган ўша - ўзбек аёли!
Турмушнинг камини ошириб,
Мехрини қалбидан тошириб,
Кўзида ёшини яшириб,
Кулган ўша - ўзбек аёли!
У волида - муниса, дилбар,
Фарзандига тутганча бори,
Унитиб ўзни ҳам муштипар,
Куйган ўша - ўзбек аёли!
У гўзал, у шўх, у меҳрибон,
У малак иболи, ҳаёли,
Жонини қилиблар армуғон,
Турган ўша - ўзбек аёли!