Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни масжидга кирсалар, Каъб-ул Аҳбор инсонларга
гапириб ўтирган экан, шунда Умар унга: «Эй Каъб, бизни қўрқитгин» дебди. Каъб:
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таолонинг шундай фаришталари борки, яратилгандан бери тик
турадилар. Ва бошқалари сажда қилган ҳолларида бошларини сур чалингунча
кўтармайдилар, ҳаммалари айтишадики: “Ё Аллоҳ! Сен поксан ва мақтовга лойиқсан.
Сенга ҳақиқий ибодат қила олмадик. Сенга лойиқ бўладиган даражада ибодат қила олмадик!”
Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичаманки, қиёмат куни жаҳаннам яқинлаштирилади,
ундан бақириқ ва ўкириклар эшитилади, яқинлаштирилганда шундай бир овоз чиқарадики,
уни эшитган ҳар бир пайғамбар ҳам,