Яхшиларнинг камайиши ёмон
бўлди,
Ёмонларга замона ҳам омон
бўлди.
Ўзгаларнинг аҳволига кўп
куйинма,
Замон бўлди, иймон сақлар замон
бўлди!
Ҳаққа чорлов калималар бошқа
ёқда,
Ул журъатга бардош берар бош
қаёқда?!
"Вал аср”нинг тартибига дош
қаёқда?!
Замон бўлди, иймон сақлар замон
бўлди.
Содиқ дўстлар сен ҳақингда миш-
миш айтар,
Қўни-қўшни ёв макридан минг
бор батар.
Аёлингга пичирлаган сўзинг –
хатар,
Замон бўлди, иймон сақлар замон
бўлди.
Зиноларни икки ёшнинг сайли,
дерлар,
Оқсоқоллар бир хўрсиниб, майли,
дерлар,
"Юпин кийим замонанинг зайли",
дерлар,
Замон бўлди, иймон сақлар замон
бўлди.
Илм аҳли маҳлиёдир сайқалларга,
Нифоқ урчир бу кун диний
пайкаллар