ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ" ! 1) Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир 2) Замон бир ҳолда турмайди. Унинг гоҳ сенга юзланиб, гоҳ сендан юз ўгириши шубҳасиздир. Агар у сенга фалокатлари билан юзланса, сабр қил, чунки замон сабр қилмайди. 3) Йўл бер, гарчи у йўл беришга муносиб бўлмаса ҳам. 4) Кимни насаби ўтирғизса, одоби уни турғизади. 5) Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди. 6) Ким сенга шикоят қилса, албатта сендан нимадир сўрабди. Ким сенингқилганингни тарк этса, бас, сени айблабди. Ким ўз гапида сендан бошқага юзланса, демак, сени ҳайдабди. 7) Қанча ҳазиллар бор, сўнгида жиддий бўлиб қайтади. 8) Молингдан ўлимдан олдин фойдалан, акс