☆☆Киз бокканнинг гунохи нима?☆☆
Бўйга етиб колди деб кизим,
Оналарни босар вахима.
Сеп йигишар тугилганидан,
Киз бокканнинг гунохи нима?
Эшик кокиб келар совчилар,
Хаммасида ваъдалар бир хил.
Бермасангиз бўлмас кизингиз,
Ўз кизимдек бўпколган ахир.
Хали кизим ёшдир кудажон,
Хали тўйга тайёр эмасмиз.
Насиб килса сепин буд килиб,
Келаси йил бахор берармиз.
Аммо бунга кўнмас кудалар,
Бизлар ахир тушунган одам.
Бизга факат кизингиз керак,
Бахтли бўлса бўлгани болам.
Тўй хам бўлар икки томонда,
Бошланади жанжаллар секин.
Магзарлари бунчалар оз деб,
Хўрланади уч кунлик келин.
Унутишиб берган ваъдасин,
Совчиликка борган аёллар.
Элдан аввал ногора кокиб,
Гийбатларин ўзлари бошлар.
Кирки чикм