Сим-сим оғрияпти эзилган қалбим,
Енгил тортмаяпман чуқур хўрсиниб.
Исмингни такрорлаб айтганда лабим,
Бағримда умидлар қўяр ўксиниб.
Кунларим ўтяпти аранг судралиб,
Тунларим парвона ҳижрон шамига.
Ханжарга айланиб соат миллари,
Парво ҳам қилмайди кўнглим ғамига.
Эслатиб туради ҳар лаҳза сени,
Гарди йўқ кўчалар, мудраган боғлар.
Ярасин қопариб тўхтайди қачон,
Бағримни қонатиб оғритган доғлар.
Бош олиб кемоқни истайди хаёл,
Фироқ оловида қоврилиб беун.
Гумонлар тўхтамай ёғдирар савол,
Чеки йўқ азоблар менга не учун?
Бир қатра меҳрдан яралган севинч,
Ишқингни бир лаҳза айлади меҳмон.
Кўзларин очмоққа улгурмай илинж,
Кўнглим боғларига чанг солди армон.
Асли ҳам дўст эдим дардмандлар билан,