1999) Савол:
“Тасбеҳлар намози” ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу намоз ҳақида қуйидаги ҳадислар келган экан:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга: “Эй, Аббос! Эй, амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сени гуноҳингни: аввалгиси-ю охиргисини, қадимгиси-ю янгисини, хатоси-ю, қасддан қилинганини, каттаси-ю кичигини, сирини-ю ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракаат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракаатда Фотиҳаи Китобни ва бир сура ўқийсан. Қачон биринчи ракаатда қироатдан фориғ бўлсанг, тик турган ҳолингда: “