СЕВГИНИ ХОР КИЛГАННИ. Бирига ваъда бериб, Бошкани ёр килганни. Ишкнинг уволи тутсин, Севгини хор килганни. Мухаббат мангу осмон, Унга сигмайди ёлгон. Улдирар хакки виждон, Севгини хор килганни. Куён куз. Куён юрак, Шерга таклид не керак. Бир жони саккиз булак, Севгини хор килганни. На яшайди, на улар, Кузак келмай тукилар. Дил куйлаги сукилар, Севгини хор килганни. Эркак булсин, хох аёл, Лафзин асрасин халол. Умрини айлар завол, Севгини хор килганни. Ошик асил талпинур, Гарчи такдир хал килур. Билинг,шайтон ахлидур, Севгини хор килганни. Бирига ваъда бериб, Бошкани ёр килганни. Ишкнинг уволи тутсин, Севгини хор килганни.