Қамоқ муддатин ўтаб, камбағал озод
бўлди ,
Дўстликни оқладим деб , кўнгли қувончга
тўлди ,
Қамокдан чиқиб тўғри , дўстин уйига
борди .
Бой йигит қабул этмай , бор деб қувиб
юборди .
Кўчада қолган йигит , не қилишни
билмасди .
Нима қилса ҳам дўстга , ҳеч ёмонлик
қилмасди .
Бу кечани кўчада , бир амаллаб ўтказди .
Дўсти учун камбағал, ёшлигини ютқазди.
Эртаси кун эрталаб , бир нуроний отахон ,
У камбағал йигитга , тутқазди бир
чамадон.
Лекин бир сўз демасдан , қайтиб кетди
изига ,
Жавоб хам қайтармади, камбағалнинг
сўзига.
Йигит очиб қараса, чамадонда тўла пул,
Ва пуллар орасида , ифорли оқ атиргул .
Чамадондаги пулга , машина ва уй олди,
Икки кун ўтмай унга, бир гўзал