🌸🍃🍃🌸:
Майли-да, кимгадир
Ёкса,Ёқмаса,
Уларга қўшилиб Йиғлашарми дик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик...
Райҳон ҳидларингни
Иўлларимга сеп,
Кут мени, Ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан.
Фақат, Йиғламагин,
Гуноҳим не деб,
Айбинг — Онанг сени
Чиройли туққан!..
Менга Бир табассум
Ҳадя эт, эй ёр,
Hyp томсин Лабларинг
Соҳилларидан.
Узинг айт, Сендай қиз
Яна қайда бор,
Киприклари узун —
Кокилларидан?..
Ийманиб яшама
Хаёл пинжида,
Ёйил, Яйра жоним,
Ўртанма ғамда.
Ғийбатларга чида,
Туҳматга чида,
Сен биттасан, ахир,
Ёруғ оламда.
Мен эса Ошиғинг сенинг —
Энг ғариб.
Тундан сўз Қарз олиб,
Тонгга тутгувчи.
Сенинг ёнингда хам
Сени ахтариб,
Сенинг ёнингда хам
Сени кутгувчи.
И