"ОНАНИ БОЛАМ ДЕБ ЙИГЛАТМА ХУДО"
Болани онадан этмагил жудо, Оналар йигласа титрагай дунё, Боласин ардоклар шохми у гадо, Онани болам деб йиглатма худо.
Майлига орзулар булмасин руё, Майлига кахридан курисин дарё, Онанинг умри хам тугайди гуё, Онани болам деб йиглатма худо,
Ногахон боласин курса тушидан, Бегона буларлар аклу хушидан, Дунёда хеч качон тобут бошидан, Онани болам деб йиглатма худо.
Розиман дард бергил беморлар зайли, Хар кандай дардга хам чидайлар майли, Оналар бахтлилар фарзанд туфайли, Онани болам деб йиглатма худо.
Хеч кимнинг ёш умри булмасин хазон, Хеч кимга чимилдик булмасин армон, Оналар дод солса кулагай осмон, Онани болам деб йиглатма худо.
Майлига зулматга айланс