Йигитларнинг сардори,
Кўп қизлар ҳаридори,
Эл юртга дармон дори,
Ўзбегим йигитлари !
Хаммага берар салом,
Тилидан тушмас калом,
Ажратар халол харом,
Ўзбегим йигитлари !
Ваъдага вафо қилар,
Ёлғонни душман билар,
Хақиқий эркак улар,
Ўзбегим йигитлари !
Ёмонни кўрса бўзлар,
Сўзласа хақни сўзлар,
Кўзлар фойдани кўзлар,
Ўзбегим йигитлари !
Калласин уриштириб,
Қўлларин қовуштириб,
Кўришар келиштириб,
Ўзбегим йигитлари !
Бордир номуси ори,
Уят унинг шиори,
Қуръон ёд олган қори,
Ўзбегим йигитлари !
Тинмай мехнат қилади,
Пул топишни билади,
Тарихларда колади
Узбегим йигитлари !