Сен хаёлимдасан, соғиндим яна,
Қайлардасан айтгин менга эй гулим.
Соғинчдан мен ўлиб қолсам пинхона,
Йиғлармисан хамма каби "СЕВГИЛИМ"
Сени кутиб, тунум бедор ўтмоқда,
Сен хам мени ўйлайсанми борлигим?
Агар мен ўлсам, кўмсалар тупроққа,
Йиғлармисан хамма каби " СЕВГИЛИМ"
Нахот ташлаб кеттинг,сен мени бугун,
Юрагим эзилаяпти, чиройлигим.
Ажал етиб ўлиб қолсам, мен шу кун,
Йиғлармисан хамма каби "СЕВГИЛИМ"
Мени унутишинг балки биларсанг,
Сен юрагимдасан эй жону-дилим.
Мен ўлсаму қаро, тупроққа кирсам,
Йиғлармисан хамма каби "СЕВГИЛИМ"
Сени севиб яшайман ўла-ўлгунча,
Мени эслаб юр сен бе ғуборлигим.
Мен ўлсам келармисан қабримгача?
Йиғлармисан хамма каб