Ушбу шеърни асл Ўзбек аёлларига бағишлайман...
Қачон азобларинг топаркан поён,
Қачон бўларкансан меҳнатдан холи?
Қўлинг косов,сочинг супурги ҳамон,
Жонинг қирқтамиди Ўзбек аёли?
Саҳардан шомгача билмайсан тиним,
Гоҳ қирга чопасан,гоҳо далага.
Ўғил қизим дея юрагинг тилим,
Борлиғинг бахшида шу тўрт болага;
Лойинг меҳнат билан қорилганми ё?
Саҳарлаб нон ёпиб,хамир қорасан.
Кун бўйи хизматни қилиб муҳайё,
Оқшом тушмасидан ухлаб қоласан.
Ҳордиқ олмоқ учун етмайди вақтинг,
Ҳушинг йўқ,соч кесиб,қошинг юлмоққа.
Юмушларда синар шиддатинг,шаҳдинг,
Бир зум фурсатинг йўқ пардоз қилмоққа.
Олифта қизлардан айт қаеринг кам?
Оинангга қара,юзинг мисли Ой.
Ахир сен ҳам ишқнинг боғида Санам,
Қара,-юзинг