АЧИНАМАН
Ишратларда юрганинг, афсуски у кӯрмади,
Ётлар ӯрди сочингни, у бечора ӯрмади,
Чиройинга учиниб, кимлигингни сӯрмади,
Сени олган йигитга, ачинаман ростдан ҳам.
Нозикгина қӯлларинг, айтгил кимлар тутмаган?
Эҳ қандай, ер ёрилиб, сендекларни ютмаган.
Яхши қиз деб ӯйлаган , сендан буни кутмаган,
Сени олган йигитга, ачинаман ростдан ҳам.
Ёнингда чин ёр туриб, олисларга бӯйлайсан,
Ёр кӯксига бош қӯйиб, бегонани ӯйлайсан.
Келиштириб ёлғонни, ҳаётингдан сӯйлайсан,
Сени олган йигитга, ачинаман ростдан ҳам.
Ҳақиқатни айтаман, ҳайрон бӯлма сӯзимга,
Кӯзимдан қоч, эй иблис, кӯринмагил кӯзимга.
Умрим хазон бӯлса ҳам, ачинмасдим ӯзимга,
Сени олган йигитга, ачинаман ростдан ҳам.