Она қамоқда ўтирган ўғлига хат ёзаяпти: -Ўғлим, сени қамаб қўйишганидан сўнг огородда ишлаш менга жуда оғрлик қилаяпти. Мана ҳозир ерни чопиб, картошка экиш керак, лекин ёрдам берадиган одам йўқ. Ўғли онасига жавоб ёзаяпти: - Онажон, огороддаги ерларга зинҳор тегина кўрманг, акс ҳолда бир нарса ковлаб топасизда, сизни ҳам қамаб қўйишади, менга ҳам қўшимча муддат қўшишади. Онаси: - Ўғлим, сенинг охирги хатингдан кейин уйимизга милиционерлар келишди, огороддаги ҳамма ерни чопиб-ағдариб, ҳеч нарса топа олмасдан жаҳллари чиқиб, сўкиниб қайтиб кетишди. Ўғли: - Онажон, қўлимдан келганча ёрдам бердим. Картошкани ўзингиз бир амалларсиз..! 😂