Вот масала где кўндаланг ётур,
Бир вилосопедда тўрт кундош кетур.
Ролни маҳкам тутиб бошқарса эркак,
Экипаж саломат манзилга етур.
Тўртта хотин олса, нимаси ёмон,
Ундай одамларга қилмангиз гумон.
Кофирда бир хотин, сонсиз хуштор бор,
Деб эътироз қилар қўрқмас бир инсон.
Гар адолат қилса, қандини урсин,
Ҳаромдан тийилиб, бахтини сурсин.
Адолат қилолмай, ҳаддидан ошса,
Битта хотин билан тинчгина юрсин.
Мен асли бу ҳассос мавзуда асло
Сўзлашни ўзимга кўрмайман раво.
Ахир «оч қорним, тинч қулоғим», дерлар,
Сўзлаб, тағин бошга тушмасин бало.
Тавба, нега бундай оғир мавзулар
Ўзбек тилидамас, ўрисча келар?..
Чота менда шубҳа туғдирар бу ҳол,
Билганлар бизга ҳам беришсин хабар.
Жалолиддин иб