ЙИГИТ ва ҚАБР
Ҳаётдан лаззатланиб, умрим ўтарди шодон.
Охиратим ўйламай, яшар эдим мен нодон.
Фонийликка алдандим, лаззатлардан тўйиндим.
Қабрни-мас қизларни, ўйлаб роса куйиндим.
Ўлимни унитибман, дунёларга берилдим.
Бой боласиман дея, эл олдида керилдим.
Отамнинг бойликлари, халқ олдида зўр қилди.
Қизлар, пуллар, мошина, кўзларимни кўр қилди.
Ароқ, қизлар, сигарет, ҳеч бирини қўймадим.
Маишату зинодан, лаззатланиб тўймадим.
Фонийлик лаззатини, ҳақиқат деб билибман.
Қабрни эслатганни, майна қилиб кулибман.
Аллоҳнинг қаҳри келди, мени балога солди.
Ҳалокатга учрадим, Аллоҳ жоним тез олди.
Мастликда мошинамда, урилиб бўлдим нобут.
Чимилдиқни кўрмадим, лекин кутарди тобут.