Муаззин азон айтиб бўлгач, жоме имомининг олдига бир девонасифат йигит келди-да, «Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда ибодат қилсам?», деди. Имомнинг бу девонани хафа қилгиси келмади, розилик берди. -Фақат намозхонларга халақит бермагин, ўғлим. Бурчакроқда ибодат қила қол, - деди. Девонасифат йигит қисинибгина бир бурчакка бориб ўтириб, жомега йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди... Охири ортига тисарила-тисарила жомедан чиқиб кетди. Намоз бошланган вақтда эса, елкас