"Унутдим"..деб ёлғон сўзлама, Мени асло унутганинг йўқ. Ўзгалардан бахтинг излама, Ўзгаларда менинг ўрним йўқ ! "Соғинмайман"..дема қийналиб, Кўзларингда соғинч йиғлайди. Юрагингни эзма ўйланиб, Ўйларингда аксим сўзлайди ! Кетган бўлсанг ёнимдан кетдинг, Аммо ишқдан кетолганинг йўқ. Ўзинг тутган армонга етдинг, Лек орзуга етолганинг йўқ ! Бир ўткинчи томчи эмасман, Йўлларингни йиғлаб кўзлаган. Мен тўфонман, ортга қайтмасман, Юрагингда хамон бўзлаган ! Унутдим, деб оввора бўлма, Осон эмас мени унутмоқ. Соғинчларда ғазабга тўлма, Хотирангда мен ўчмас чироқ ! Йиғламайман сенга қўшилиб, "Кечдим"..дея алдамайман ҳам. Яшаябман сабримда кулиб, Йиғлайверсин ортимдаги ғам !!!