МАҲЗУН БЎЛМА(давоми 39)
Дунё ғам чекишга арзимас
Арзимас ишларга эътибор бермаслик саодатнинг бардавом бўлишлигининг асосидир. Зеро олий ҳиммат инсон Охират учун ғам чекар.
Салафлардан бири биродарига насиҳат қилди: ғаминг фақат Оллоҳ азза ва жаллага йўлиқиш, Охират ва Оллоҳнинг ҳузурида туришлик бўлсин: «Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Оллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас». (Ал – Ҳааққа сураси, 18-оят)
Дунё ғамлари Охират ғамидан пастдир, чунки ҳаётнинг ғами, мансаб, лавозим, олтин, кумуш, фарзанд, мол-давлат, обрў-эътибор, қасрлардан иборатдир.
Оллоҳ азза ва жалла мунофиқ душманларини сифатлаб айтади: «Бобқа бир тоифа (яъни, мунофиқлар) эса Олло