Куйган кўнгил оғусини ютмоқдаман,
Шеърим юрак қоним билан битмоқдаман,
Тақдир иши соя солиб бахтимизга,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Тўлиб тошган дарёларга дардим сўзлаб,
Борса келмас томонларга йўлни излаб,
Девонадек ўз-ўзимга бўзлаб-бўзлаб,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Кетар чоғим келарсиз деб кутиб юрма,
Энди йўқман мен ҳақимда хаёл сурма,
Дардингни минг достон қилиб айтиб юрма,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Ҳаётда хор балки ким-чун зўр йигитман,
Армони кўп хаёллари ғўр йигитман,
Мени севма пешонаси шўр йигитман,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Сен гўзалсан бундай чирой ойда йўқдир,
Бойда пул бор,менинг севгим бойда йўқдир,
Отанг қарши йиғлагандан фойда йўқдир,
Хай