Иймонни мустаҳкамлаш масаласи
САВОЛ:
Мен ўзимни мусулмон деб ҳисоблайман. Иймон заифлигиданми, балки шайтон фитнасими, турли сабаблар билан, намоз ўқийдиган пайт бўлганида, ибодатни адо эта олмай қоламан.
Иймонимни мустаҳкамлаш учун қандай маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Албатта, мусулмон банда Аллоҳ таоло тарафидан ўзига юклатилган барча фарзу вожиб ибодатларни адо этмоғи шартдир.
Шу жумладан, энг асосий ибодатлардан ҳамда дин устуни бўлмиш намозни ўз вақтида ўқимоқ ҳар бир вояга етган, ақлли ва комил мусулмонга фарздир.
Бунга шайтонни сабаб қилиш баҳонадан бошқа нарса эмас. Банда намозни ўқимаслик каби гуноҳга йўл қўяр экан, бунга шайтонни сабаб қилишига