Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” сафига келиб қўшилган дарвозабон Дилшод Ҳамроев мавсумнинг кейинги қисмини “лочинлар” сафида ўтказиши аниқ бўлди. Асосан “Навбаҳор” ёшлар жамоасида майдонга тушиб келаётган жамоамизнинг яна бир дарвозабони Мирзоҳид Маматҳанов эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига ижарага берилди.
Шу тариқа жамоамиз сафидаги дарвозабонлар учталигича қоладиган бўлди. Булар: Ботирали Эргашев, Акбар Тўраев ва Дилшод Ҳамроев.